Абдулла Орипов шеъриятидан: Сени соғинсинлар, Сен кўп соғиндинг…
АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
СОҒИНЧ
Сени соғинсинлар,
Сен кўп соғиндинг,
Чора йўқ бари бир икки ҳолда ҳам,
Дарёдек тошардинг, кўл каби тиндинг,
Фақат руҳинг қолди сен билан ҳамдам.
Афсус, соғинчнинг ҳам бордир адоғи,
Кейин унутилиш, бари абасдир.
Соғинган одамнинг кўнглида доғи,
Соғинтирганга ҳам осон эмасдир.
Суратда: ТошДУ аспиранти Баҳромжон, шоирлар Муҳаммад Раҳмон, Абдулла Орипов, бастакор Тоштемир Шарипов, талаба Исмат Хушев, адабиётшунос Муҳсин Олимов ва бошқалар “ВУЗ городок” даги филфак ётоқхонасида мушоирадан сўнг…
27.01.2015 йил
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ