Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…
Ассалому алайкум азизлар!
2015 йил 16-18 апрель кунлари шоир Суҳайлийнинг ташабусси билан ёру дўст ва жўралари билан биргаликда Халқаро тоифадаги профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров бошчилигида пойтахтимиз Тошкент шаҳрига саёҳат сафари уштирилди.
Ҳурматли Бахтиёр ҳожи ака бизларга ҳамроҳлик қилдилар. Сафарларимиз жуда ҳам яхши чиройли мақомда ўтди. Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини, масжид, мадраса, музейларини, азиз-авлиёларнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилдик.
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири ҳурматли устоз Абдулла Орипов жаноблари билан учрашдик ва ширин суҳбатлар қурдик.
Эй дўстларим, оламга айлангизлар саёҳат
Вужудингиз, танангиз чунон топади роҳат.
Обу —ҳаво ва шаҳарлар қувонч берар дилларга,
Мириқиб дам оласиз, қилажаксиз фароғат!
Тонги нонуштани Қамчиқ давонини НАБИЖОН ОТА ошхонасида ЖИЗ билан қилдик. Сўнг бу ерди суратга тушдик
Суратдагилар (чапдан ўнгга) шоир ва ёзувчи Сухайлий ва унинг махаладош дўсту –биродорлари камина ўртада
Саот 12 лар атрофида Ташкентга етиб келиб Пешин намозини Ташкентнинг машхур Хасти имом масжидида ўқидик
Шундан сўнг намозни адо қилиб машхур ҚУРОН музайига “УСМОН ҚУРОН”ни зиёратига кирдик.
Усмон ҚУРОН дейилишига сабаб уни УСМОН МОФИЙ РАЗИОЛЛОХУ ёзганлигидадир. Бу муқаддас китоб Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган бўлиб, бу мадраса аслида ўн олтинчи асрда ташкил топган экан.
Мўйи муборак дейилишига сабаб бу ерда Пайғамбаримизнинг соқол майловлари сақланишидадир…
Тарихдан маълум бўлишича ўн тўртинчи асрда Амир Темир Басрадан (ИРОҚ) бу муқаддас китобни Самарқандга олиб келган экан.
Хуллас 14-19 асргача бу муқаддас китоб Самарқандда сақланиб, ўн тўққизинчи асрда Чор Россияси қўмондони ФАН КАУФМАН томонидан 1869 йилда Росияга олиб кетилган экан.
Нихоят Совет Ўзбекистони ташкил этилганидан сўнг — 1924 йилларда бу мукаддас китоб Россиядан яна Ўзбекистонга олиб келинган.
Бу ерда бир канча ранг- баранг ”ҚУРОН” нусхаларини зиёратчилар завқланиб кўришди ва томошо қилишди.
Ушбу сурат Хасти Имом масжиди орқа тамонида Муқаддас ҚУРОН МУЗАЙИНИ зиёратига кириб кетилаётганда туширилди
Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
— рухшунос олим ва профессор
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ