Саломат ВАФО ХОРАЗМИЙ: ГУЖУМ ХОТИН (Ҳикоя)
ГУЖУМ ХОТИН
Ҳикоя
Хотини унга таъна қилганида, мағриб қушлари бўлган турналар, учбурчак ҳосил қилганича, гоҳ шамолда сафи бузилгандай, гоҳ беш олтитаси изда қолиб, Ҳасан Хусан ўқ ёйининг 7 хил ранги аксланаётган кулранг булутлар соясида қоришиб, гўё учбурчак аллақандай илоҳий кучлар тасирида камалак рангларига қоришиб орқага тортилаётгандай, шўрлик мағриб қушлар шамол гирдобларида чир айлана айлана яна олға интиларди.
“Дўвсаман қарибсан гарак, ёнглишиб Азроилни ишини этиб дурибсан” деди ҳарир либослар кийган, парилар монанд кўркли дўмбоқ хотин, оёқ қўллари, бўйни ва қулоғидаги сирғалар, зеби гардонлар, гулбанд, олмос тошли билагузуклар, оёқ занжирларини кеч куз оғочлари баргларидай шилдиратиб.
Дўвсаман, жуда жимжимали улкан тожсимон, қошига олмос, ёқут тошлар олтин кумуш билан зийнатланган тахтда, хинд жодугарлари 40 кунлаб ерга кумадиган ва бир акса билан яна тириладиган йогларники каби чайир гавдасини қаҳр билан отилишга чоғланган камондай кериб, мағриб қушларининг ўтиб кетиши ва овози ўчишини истагандай булутлар остидан камалак рангларини кузатиб турди ва хотини Хондарвага буқа қараш қилди.
“Хондарва, агар сенинг ҳар кун ун марта йиғлаб, ўн марта кулишингни билмаганимда, ҳатто хотиним бўлсангда, жонингни олиб жон ҳалтаға солдирардим”.
Хондарва инжудай қатор тишларини намойиш этиб, хитойми, японми хотинлари каби гул қадалиб турмакланган бошини орқага ташлаб, қаҳ қаҳ отиб кулди ва кўти билан қари чандир этли Дўвсаманни туртиб, бир оз эркалагандай эрининг ёнига тахтга суқулди ва ғалати баҳайбат маҳлуқнинг суякларидан ясалган улкан чаноқ тўла ярқироқ ва шафоф зулдирларни отиб ўйнаб, сўнг бари мармар полларга тақр тақир тушиб ва ҳар ёнга сочилиб кетди.
“Шу одатларинг ёмонда, одам билан илолашадиғон туринг йўқ сани, зулдирларни на тарқатиб юбординг. Ўйлайсанки, бу оддий зулдирлар, билмасанг билиб қўй, ҳатто зулдирлар солинган зардан ҳал берилган тавоқларнинг ўзи, исёнкор олимми, шоирми қатл этилган одамларнинг, баъзи холларда бокира қизи тос чаноқларидан ясалган. Тавоқ боп одамлар ер юзида минглаб миллионлаб топилади”.
Хондарва ёш боладай тумтайиб, тахтддан турди:
“Нега, озоннан заҳрингни сочасан, турнани сасини совмийсан, бу кимсасиз, тунларда қаватлар қопқолари очиладиган деворлар, совуқ ва сукут хукмрон мармарлар ичра кулганим, сенга суйкалганим ҳам жонингни ёқади. Уйми бу ёки еттинчи дўзаҳ дарвозасими?. Онамникида надаган бахтли адим. Қушлар, учар булутга мангзаган чавақ балиқлар, айёр чўртон ва соч ўримидай ўриладиғон илон балиқлар, чингулларни айтмайсанми…сувпарилари билан қувлашмачоқ ўйнаб хоримасдим. Ўзинг айт. Қасрлар, кимҳоб либослар, олмос жавоҳирлар, етти қават самодаги тожу тахт не даркор?. Таъзимда оқ толдай эгилиб қолган кўзи қизил қуллар лозимми манго. Йўқ. Мен ёрпоқ, буталари барқ урган, шохларида булбул ва қумрилар сайраган улкан гужумман. Яқинларимсиз, бола чоғосиз, қарғадай мазмунсиз узун умр кимга даркор?. Гетаман, Одамларникига бораман, эчкихотин боласини ташлаб экан”.
Дўвсаман ботиқ, аммо ёниб турган бит кўзларини хотинига синчков тикиб, бир оз бўшашди, мускулли, қариганидан туклари оқариб, кўсанинг сақолидай жунлари сийраклашиб қолган оёқ қўлларига таяниб, қаддини ростлади.
“Эй, шохли, япроқли гужум хотин, нелар дейсан, аҳир, ана у чир айланаётган бутун олам, одамлар сасиб бижғиб итбалиқдай кўпайиб ётган ер сайёраси, тоғлар, дарёю денгизлар, ойлар, қуёшлар санинг алингда, яна не истайсан”.
Хондарва 18 ёш қиздай жаҳл билан тумтайиб, ҳасан ҳусан ёйининг ранглари аксланган мовий бўшлиққа, булутлар сузиб юрган осмонга ҳасратли тикилди.
“Гетаман, тушимда…мунажжим..” деб шивирлади.
“Ке, энди гужум хотин, қурвақа бўқлари қоплаган сассиқ Қанҳа кўлингни, коинот қопи саройи билан тенглама, аҳир мунажжимни не қиласан, сенинг мунажжиминг менман, келоқол, оташли ҳароратинг билан мени исит”.
Дўвсаман лип этиб туриб, ёш ва дўмбоқ хотинини белидан ушлаб кўтариб, тиззасига олиб ўтирди. Ва қўйнидан яшил, оқ, кумуш йирик тошлари нур ва ёруғликда чарақланаётган ғаройиб тиллақошни хотинининг жингалак сочли бошига кигизди. Қуёш чеҳра Хондарва бир зумда, оламлар ичра инсониятнинг энг ақилли вакили яратган гўзаллик ва озодлик маъбудасига айланди қолди. Хотин эрининг ботиқ кўзларидан ўпиб қўйди.
“Сен қум ва саҳролар, Ховаразм одамлари сиғинадиган, гўзаллик, ҳосилдорлик, э, бор, дунё аналарининг анаси тангри Анахитага[1] мангзайсан. Энди кўнглинг жойига тушдими, Хондарва. Биласанми, бошингдаги тож тошларини энг кўрклисини 1632 йилдан бери Хиндукуш ўнгирларидан қидиришди. Чўпонлар ҳар йили 7 ёки 8 сурув қўйларини сўйиб терисини, тошни топиш учун одам тушиб бўлмас жарларга, унгирларга отишди. Бу тош ердаги энг буюк Қуҳи Нур тошидан 100 баравар йирик, бекам.
Хондарва жилмайган куйи тожини олиб унинг кумушранг ёруғлик ва қуёш нурларида минг хил тусда жилоланишини, нур сочишини тамоша қилиб, яна бошига кийди.
“Чиндан бундай мислсиз нақшни гўрмаб эдим”.
“Сен нега Одамникига боришни истайсан, ё Ҳаво айттирдими?. Фитначи ва ҳийлачи эчкихотин сенинг икки дўғиб бир қолғонингми?. Ёш болага ўҳшаб тумтаясан, Эчкихотин дейсан, мунажжим дейсан”.
Хондарва сўзлашга чоғланиб оғзини очди ва “онам душима..гирди..” дея олди.
Бирдан осмони фалакларда, тангри тоқининг остоналарида тўзон қузғолиб, булутларни чирпирак айлантириб, аллақаерлардан одамларнинг таҳликали шовқини, қочди қувди, гоҳ йиғлаган, гоҳ кулган ,ўқ отарларнинг пақ пуқ товушлари элас элас қулоққа чалинарди.
“Гулдурмомо араваси.. йўла чиқди, букунгиларини теради”.
Давсаман бир сакраб сарой деворига яқин жойлашган шиша қопқо устида пайдо бўлиб, ерга тикилди. Шишада унинг думсиз маймундай жундор букик гавдаси ва ўлик тусли кийимлари ёпган, узун тирноқ қўл оёқлари акс этди. У шишада жилоланган оқ мармарлар, оқ хитойи пардалар, қадимий қандиллар ва қирмизи туркман ғолилари ичида қора доғдай ялтираб турарди. Дўвсаман бирдан кулиб юборди. Минг йиллик қари, тиришиқ жундор юзини заиф кулгининг шулъаси ёритиб турди. Ойнаванд қопқо остида, ерда қочиб юрган, аллақандай ғалати, дароз, калта, семиз, ориқ одамларнинг уйларга беркинганини, сўнг чиқиб моторли араваларда, қуёшда кумушранг қанотлари ялтираётган учоқларга миниб қочаётганини тамоша қилди. Бу қочди қувдилар базмини Дўвсаман оний замон парчаларида кўрар ,аммо бу ерлилар вақти билан беш ўн йилликларга тўғри келарди. Эпақасиз икки оёқ маҳлуқларнинг тоғнинг энг баланд жойларидаги бетон деворли қасрларга беркинаётганини кўриб, қотиб қотиб куларди.
“Саман дим вахтинг хўш, на ўлди?” деди Хондарва виқор билан тахтдан тушиб.
У бошидаги тожини авайлаб, шиша полнинг қоқ ўртасига етиб келди. Тож яшил, оқ, кумушранг нурлари билан шиша девор орқали бутун ер юзини ёритарди.
Дўвсаман ўлжасига ташланмоқчи бўлган аждарҳодай биланглар ва ҳар ёнга ташланарди.
“Буларни қочишини кўр, ҳозир..ҳозир.. зулдурлилар болаларини, қари ота онасини қувиб чиқишади, сўнг бири йўлда, бири чўлда жонини топширади.. боқ, боқ..” дерди шиша полда тирноқлари билан сирғалиб.
“бола чоғони ўйина қўшиша ҳаққинг йўқ, қари ана отасинда на гуноҳ…санго на вўлди?. Дўв..сани чуғуллиймон, деб Хондарва бармоғини юқорига кўтарди.
“Ўзингнан чиққан балоға, қайға борасан давоға. Чуғулла…мен тангрининг қаҳри бўлиб, бутун борлиқ ўн саккиз оламга қутқу солгайман, аҳир мен оловдан яралганман” дея хотинини масҳара этди.
“Сан нага дайди масҳаравозларни эрмакка ўйнайсан?” деди Хондарва ерда содир бўлаётган воқеаларни кўришни истамай очиқ айвон устунлари тамон юрди. Хотин тожининг ёғдуси ва булутлар орасидан тошиб чиқаётган камалакнинг сариқ, қирмизи, яшил, сиёҳранг, қизил ранглари осмон кенгликлари, Дўвсаманнинг шиша қопқодаги аксини ва арш қасрини босиб кетди.
“Ана, мунажжиминг” дея Дўвсаманнинг ерга ташлаган улкан навронида туллаган бургутдай омонат ва оқ сочи, оқ либослари шамолларда учаётган қирғий бурун , думалоқ кўзойнакини фақат бурнига қистириб қўйган мунажжим, ҳов, ер қарига булутлар орасига сингиб кетган нарвонда, ўз ўзига сўйлагандай минғилаб ўтирарди.
“Оллоҳ, коинотнинг қора кучларига қарши, кўкнинг юлдуз ва ойли 7нчи қаватини яратди. Сен шу юлдузларнинг энг порлоқ толели саодатли қийизи бўлғайсан. Менинг бошқа мунажжим, астраномлардан айри тарафим, мен фақат ғалаба ва қозонғилар ҳаққинда сўйлиайман” деди туллаган бургут.
Қаср дарвозаси очилиб, бутун вужудини тук босган қизил кўзли, бир қарашдан думсиз маймундан фарқ қилмайдиган, уч тўрт одам пайдо бўлиб, қўлларидаги ҳалтани полга ташлаб арвоҳдай изга чекинди. Аллақайларда кундузи кавакларда гизланиб уҳлайдиган жонзодлар палапонлари, жўжаларининг ва аллақандай маҳлуқларнинг чиғ чиғ саслари эшитилди. Дўвсаман лип этиб тахтига чиқиб, хизматчиларга важоҳат ва зулм билан тикилди.
“Бу ким, нега қоққан қозиқдай турибсан?. Қўлингга не бўлди? ”.
“Буми…Карвончи савдогар.. уч тўрт ҳафта олдин у яшайдиган элатни айланиб эдим. Уни кўриб, “ гўтарил инди жўрропчи, йўла чиқасан дедим”.
“Сўзингни қўйнинг аччиқ ичагидай чўзма..”.
“Бугун элатига борсам, савдогар қўрқиб Хиндистонга қочиб кетибди. Тоғу тошлар, денгиз, океанлар, чўлу саҳролардан кечиб ўтдим. Чангалзорларда йўлбарслар, арслонлар, энг ёмони шағоллар тўпи билан олишдим. Улар зулмат чангалзорларда ҳеч ёнглишмай ўраб олишди”.
“Алингни на ушлаб турибсан?”.
“Чангалзорда найзали ёввойилар оғули ўсимлик тутатиб, мени бехуш этишди, олов билан уриб, уриб сопол хума қамадила.. Сени марҳаматинг билан зўрға қочдим, агар…агар .. қочолмасдим..”.
“Манглайи қора акансану, худди ерда юрган лакалов одамдай совлийсан, мен сенга уч ёшингдан шамол тезлигини, гулдурмомонинг қаҳрини, энг қадимий аждарҳоларнинг заҳарли ўйинларини ўргатдим, агар хумга қамалган бўлсанг, сенга недир бўлган”.
“Улар чалған ноғора саси жодулади, эшитишим билан бошим айланиб, чангалзордаги минглаб лунгили тойлоқ одамларнинг бирига айландим қолдим”.
“Савдогарни қайдан олдинг?”.
“Уни чангалзорнинг энг баланд палма оғочининг энг юқори шохидан тутиб олдим. Мени кўриши билан жонини топширди, бадкирдор”.
“Хиндистонгача қочиб борган бўлса юраверсин ади, кўчада дўғилиб, кўчада ўладиган миллиарлағон одамлар орасида чанг, аҳлат ва Девали байрамидаги қизил, гўк, сори рангларга ботиб..” деди Хондарва аста.
“Дўвсаман, савдогар гўрга ҳам кетолмаскан, агар ёнинда масҳаравозларнинг бошлиғи бўлмаганда…” деди хизматчи қизил кўзларини ерга қадаб.
Қаср пойидаги булутлар негадир ҳанкилчак учгандай, оғир тош осилгандай тебранарди.
“Айҳайй…масҳаравоз бошлиқми, у нетиб юрибди?” деди жонланиб Дўвсаман.
“Жўрропчи савдогар Масҳаравозга ҳафсиз жойга қочайлик, мол дунём, олтин заарим саники деган”.
“Масҳаравоз монглайи қорани жонини олиб озорланмадингми , кўп эсриб кетвади ўзи. Мол мулки бўлмасада Оқ сарой йиғинини тўрида ўтирарди, алдин манглойина бир йумруқ бармадингми, сволочни?”.
“ Жўрропчи олиб сотарни.. Хиндистонга қочиб… бошима савдолар солғани учун бир дақиқа, ердаги замон билан 48 соат бўғзини босиб турдим. Иплос, қўрққанинан аввал сийди, сўнг иштонларини булади ”.
“нанана нийнай нинай дийди бу ҳароп…
Оёқина гийибди бир қора жўрроп”.
Хондарванинг юзи тожига қўшилиб, коинотнинг қоқ киндигида мангу балқиб турадиган қуёш нурларида етти иқлим осмонида ёғдуланадиган юлдузлар янғлиғ порлади, ва кўз илғамас масофаларга осилган ҳарир, зарли, ипакли, жаннат шамолларида учиб турган пардаларни очиб юборди.
“Масҳаравоздан совла..уларни жони қотти бўлади. Оқшом бир қари хотинбоз масҳаравознинг икки боласини йўлда қоқилиштириб, жонини олдиқ. Ҳали..шиша қопқога… бор кўрасан, у қалъа майдонлари, боғларида қизил иштонларини кийиб умбалоқ ошиб ўйнаб юрибди. Була билан эжашма масҳара бошлиқни жонини нерда олдинг?”.
“Тасдиқ, тасдиқ” деди хизматчи ёқасини ушаб.
Хондарва мислсиз нақшинкор устунларга суяниб, маликаларга хос тантана ва малоҳат билан воқеани кузатар, унинг юзида ғалати нурлар жилоланарди.
“Мунажжим чин совладими?” дея овоз чиқариб фикирларди.
“Масҳаравозни ҳали куни боракан, яна у ёввойилар мени хумга қамаганида аллақандай йўллар билан қутқариб қолди. Биласанми, у найзали ёввойиларни сўйлаб сўйлаб гипноз билан уҳлатиб қўйди. Шунинг учун ўҳҳўў…ўҳҳўў..”.
Шу он полда ётган турли туман номерли ва кодли елим билан сўрғичланган оқ, қизил, қора қоплар орасидан минг йил уйқудан энди уйғонгандай, баланд бўйли, оқ соч кўз ойнакли одам талмовсираб қалқди.
“асс..асс..л”..
“Масҳара бошлиқни ўзим билан олиб келдим…кўнглимизни хушлаб юради. Ёйилиб кулмаганимизга ҳам 7 ёки 8 минг йил бўлди.. ”.
Бирдан Хондарва қаҳ қаҳ отиб кулиб юборди, унинг бевақт кулгусига сарой олди оғочарида ўтирган жаннат қушлари хуркиб учди, сарой ичидаги миноларга терилган кумуш, олтин идишлар жаранглаб, минг йиллик кунгирадор қуббаларининг ичига беркиниб ётган, тонг сахар учиб чиққан, галадан қолган кўршапалаклар ғувв ғувв учиб, залларда, қаср йўлакларида, толор ва айвонларда “ҳуўт ҳушт” сас чиқарганича, йўл тополмай айланишарди. Арш қасрини ер саёрасидан то самога қадар узанган камалак заррин ёғдули оқ, қизил, яшил ёйлари, мангулик ва замон спиралларидай ўралиб саройни тўлдирди. Қасарнинг ойна эшиксиз Дарбанд қалъасига ўҳшаган деворларидан паст бўйли мулозимлар пайдо бўлиб, айвон ва йўлакларда ёрқин нурдан кўзлари қамашганича қарсак чалиб, яшил, қизил туғларни силкитиб, кўршапалакларни қўрқитиб ҳайдаб юришарди.
“Масҳара бошлиқни олиб келиб яҳши этибсан, буни жони сиқилиб эди. Кўриши билан кулиб юборди?”.
Хондарва кулиб кўзидан чиққан ёшни артиб, айвон четидан тахт томон юрди.
“ Дўвсаман сен қариб, Азроилни ишини қиладиған бўлдинг[2], демабмидим. Азроилда ҳар кимнинг кетига тушиб, ё Хиндистон, ё Чин уммонидан ошиб, жонҳалтасини елкалаганича салаклаб юрадиган. Шунинг учун кулиб эдим”.
Дўвсаман горилла маймунлариникидай узун жунли қўлларини кўтариб, ҳушт деган сас чиқариши билан эшикдаги қизил кўзлар гум бўлди.
“Хўш, масҳара, Хондарванинг кўнглини хушлай оласанми, қўлингнан не келади?”.
Масҳаравозлар бошлиғи ҳали ҳам гангиб турар, кўзойнагини тўғирлаб:
“Ҳеч нарса..” деди аста шишаларида камалак ранглари ва Хондарва тожи тошлари аксланаётган кўз ойнагини юқори кўтарди.
Арш нарвони силкиниб, мунажжимнинг йўталгани ва қоғозларнинг шитирлагани эшитилди.
“ Бош масҳаравоз Арасту 1380 йил илгари оламдан ўтди, ҳозир ўқийман, яна 542 йилдан сўнг Жордано Бруно ўтда куйдирилади..”.
Дўвсаманнинг ўтирган жойида бит кўзлари ёниб, қартайиб бошида шохдай бўртикалари янаям диккайиб, қаҳрабо ранг юпқа либос зўрдан ёпган жундор гавдаси яна отилишга чоғланган ёйдай қўрқинчли тортилди. Ва қаҳр билан узун тирноқли жундор қўлини кўтарди.
“Қирилиб битмайдими, бари…”.
Хондарва виқор билан, ўлим олди қалтироғига учраб, титраётган, манглайи шўр ва ҳатто мунажжимнинг башоратидан сўнг жони чиқаёзган Масҳаранинг олдида пайдо бўлди.
“Оҳангли битиклар айтасанми?”.
Дунё масҳаравозларининг бошлиғи бирдан ўзига келиб, бошини бир тамонга қийшайтириб тилга кирди.
“Беш тилда қўшиқ айтаман, уч тилда айтимлар ёзаман, 23 тилда алла айтаман. Ўйнайман, дорда юрадиган дарвозман, дунё тоғу тошларидан олтин ва олмос оладиғон заргар ва яна сеҳргар кўзбойлоғичман. Маракаларда айтим айтиб баланд овозда йиғлайман, тўйларда оломонни кулдираман”.
“Ким у пошшоми…эл бошининг саройида шеър, қўшиқ айтиб, қизил иштон кийиб умбалоқ ошишингни, ва шу хунаринг учун сарой пошшоси сенга кўкрак нишонини берганини совла”.
Масҳарвозларнинг бошлиғи алланарсаларни ғўнғиллагандай, тўрт тамонидан оқаётган терларини артарди.
“Ана, ана, тош саройларда кулгулар ҳам жаранглайдиган бўлди. О, жонсеварим Дўвсаман” дея хотин Дўвсаманнинг туртиб чиққан манглайидан ўпиб қўйди.
Масҳара йўлбарс чангалидан қутулган кийикдай, деворгача судралиб бордида, жон тери босган пешонаси, бўйинларини артди ва қалтираб тез тез нафас олиб, кўз остидан тентак мунажжим чол тамонга қараб қўйди.
Эр хотин яна шиша копқога қайтиб келиб, қочди қувдини кузатди. Довсаман шиша қопқо устида бардош қуриб ўтирди, ва яна тиззаларини шаппатлаб қотиб кулди.
“Нега куласан?”.
“Боқ, масҳаравоз тўпи қочиб, энг баланд тоғнинг, энг баланд тош саройига гизланди, аҳир, улар 7 қават ерга кирсада топаман”.
“Нечук топасан, ахир, улар ғойиб бўлди”.
“Ҳар бирининг қорнида ёнар зулдур бор, сеҳрли зулдирларни бежиз сақламайман, шунинг учун фалакка учса оёғидан, ерга кирса қулоғидан тортиб оламиз”.
“Недан дайди масҳаравозларга ёпишиб олдинг, уларнинг на бойлиги, на мансаби бор. Манави дарбадарга ўҳшаб..”.
Сарой атродарда, олис олисларда, ер ва булутлар туташган жойлардан ғалати товушлар элас элас етиб келарди.
“Мен улар энасининг қорнида игирт бўлиши билан зулдур отиб белгилаб оламан. Менинг зулдирларим ҳаёт ва ўлим, борлик ва йўқлик, олам мангулик қозонининг, бири устида, бири остида, ҳаёт қатламлари орасида қайнайверади. Улар ўз умрини яшайверади, уйланади, бола туғади. Уй қуради, ялтироқ моторлар олади, учади, қўнади. Каламушдай топганини ҳар тешикка, уйига йиғади”.
Шиша қопқонинг остидан мусиқалар, нағмалар, ўйин, кулгулар, карнай сурнай саси эшитилди.
“Учак учака боқади..
Орқамни шамол қоқади..”.
“Инонмасанг, ана боқ. Масҳаравозларнинг бир қисмини кўз ёшга асосланган йўқчилик, касаллик ва ғам, бир қисмини фахш ва зино қайнаган кайфу сафо кўчалари томон ҳайдайман. Улар йиқилади, сурилади, яна туради. Ўзини орқайин ва бахтли сеза бошлаши билан зулдурларим кучга киради”.
“Зулдирлар!..” пичирлади масҳарабоз.
Дунё масҳарабозларининг бошлиғи анқайганича қаср ўртасида турган одам деса одамга, маймун деса маймунга ўҳшамайдиган мавжудоднинг чинқириқли иқрорини даҳшатга тушиб тингларди. Арш саройининг атрофида ғалати товушлар, қуш сайроқлари кучайди.
“Умр, қисмат, битиклар, гороскоплар, башарату кароматлар, оила, бола чақа, бойликлар, сара иш жойи, темир дарвозали баланд уйлар, арвоҳни илғайдиган камералар, орзулар, ҳаваслар, муҳаббат, секс…буларнинг ҳаммаси беҳуда, алдамчи.. О, қодир эгам.. сафсата, пуч бир ғоями ҳали.. ”.
“Қора лашкарларим минг хил балоларга дучор қилади: улар эс хушидан айрилиб ўзини осади, сувга ташлайди, ичидан ириб оқади, бир бирини отади. Одамнинг тубан болалари шиша идишдаги қорақуртлар мисол каннибалларча бир бирини ейди. Эсириб соз чалиб йиғинлар қилади, сувратини деворларга осади, қора жавонлар устига қўяди. Шунда лупам орқали уларни баллилаб, амр этаман.
“Ёш масҳараларга бойлик, шон шуҳрат, мукофотлар бер, бир семирсин”.
Арш нарвонида ўтирган мунажжим ва бош масҳаравоз дунё ва тирикликнинг қора ўйинларидан ваҳимали бақрайиб қолишади.
“Бойиб қариндош уруғи билан домор ташлаб кетганларни, эрдан хотина, хотиннан эра дўнган ҳаста хезалакларни, ерни булаб, саситиб яна узоқ яшашни истаганларни… ғижж.. ғимжилийман. Уларнинг зорланиши, эланиши, турли касалликларда емрилиши ва бирдан таслим бўлиши, чексиз ҳузур ва ором бағишлайди. Ерда ким ким бўлган одамлар, менинг ҳузуримда ҳеч кимга айланади. Ҳали тириклик кўчаларида тентираб юрганларга мактаб бўлиши ва мукаммал одам бўлишга интилиши учун боғлоғлиқ хўкизлардай самиртириб, газзикидан қолд…ири..б қолдири..ииб тураманда…бир гўтариб ера ураман… ”.
****
Бош масҳаравоз сўйлаётиб маъносиз кўзларини гоҳ Хондарва, гоҳ мунажжимга тикади.
“Демак, инсон умри ва қисмати…ҳаёти бекор, бари кимлардир тамонидан ўйланган, режалаштирилган..Ҳаракатланиш масофаси А ва Б пунктларда белгиланган, ердагилар мисоли шиша идишдаги рақамли қуртлар, кодланган қуёнлар, бошида рак касали қўзғоладиган каламушлар мисоли ёки қафасдаги миясига чип ўрнатилган йиртқич ҳайвонлардай турли ўйин, тажрибалар билан минг куйга солинади. Рақс тушади, сувда сузади, ёрилгунча овқат ейди ва доктор столларида ичак чавоғи қийма қийма этилади. Суякларидан атрофга қон исини сачратиб, қайта қайта ёрғиланиб, минг азобга гирифтор этилади”.
**************
Дунё масҳаравозлари бошлиғи хумдай бошини ушлаганича сассиз овозсиз титраб йиғлар, кўз ёшлари кўз ойнаги остидан оқиб тушарди.
***************
“О, худойим, сен менга 761чи авлодинг, яъни буванг Иблисни эслатдинг, Саман” дея юзларини беркитди Хондарва.
“ Қадим замон Иблисига номини оқлаш учун жаннат қанчалар зарур бўлса.. .Дўвсаманга одамлар *** тарихи шунчалар зарур. Оламнинг мангу ва қадим тарихи асли масхаравозлар тақдири тарихи. Уларнинг туғилиши, ўлиши ва ҳалокатининг акс садоси кучли бўлиши Дўвсаманга шунча зарур ” сўйланди кекса мунажжим.
Қасрнинг оқ мармарлари гўё қўлаш, вайрон бўлиш олдида чирт чирт сас чиқарар, олисларда қасрнинг кўршапалаклари тун чўкишини сабр билан кутиб, қора булутлар мисол ҳаво олонларида гирдоблардай айланиб юришарди.
“Ҳатто, менинг 5 тилда куйлашим, дарвоз лангари, кўзбойлоқчилигим, йиғлашим, кулишим, шеър айтишим ҳам, жами ҳаётим… зулдирларнинг хизмати..Мен инсон эмасман, мен Дўвсаманлар қўлидаги зулдирли қўғирчоқ”…
аҳ..аҳҳҳ.. йиғларди Бош масҳаравоз.
“Қариб миянг суйилиб қолибди, қартайғанинг учун ажизларни аздинг, о, тангрим, ёпишган тўпингни қара, масҳара бечараларнинг жонидан бошқа нимаси бор?. Ана унинг дунё масҳаравозларнинг бошлиғини қалтираши, ичикиб йиғлашига боқ..”.
Дўвсаман тахтига яхшироқ ўрнашиб, жундор бўйнини юқорига чўзди.
“Ҳамма гап шундада, уларнинг жони қаттиқ бўлади. Мен сабаб, ҳар бирининг номи Олий қасрнинг олтин тахтасига ёзилиб, машхур бўлади”.
Хондарванинг тожи нур сочар, ипак ва ҳарир либослари шамолда учарди.
“Азизим Дўвсаман, сен осмон пошшолари, сув худолари, Сулаймон девлари билан минг йиллик урушлар даврида мард ва мағрур эдинг. Ҳалол олишардинг. Мардлик ва ақл билан 12 ой қуёш чиқмайдиган зулмат мамлакатида бир кўзлиларни асир олиб, кажавага солдинг[3]” деди Хондарва кўзлари ёниб.
“Қани масҳаравозларнинг бошлиғи совла, дунёда мендан буюк хукмдор борми?”.
Дунё масҳарабозларнинг бошлиғи тапир тупур сакраб туриб, тўтиқушдай сайради.
“Дўвсаман, сен 72 минг оламнинг хукмдори, ер юзи ва 72 минг олам бандаларининг жон ҳалтаси сенда, оламларнинг олий мақом шохи”.
“Қулоқ ос, ана жами оламларнинг фикри шу, Хондарва”.
Аммо негадир Хондарванинг фиғони фалакка чиқарди.
“Илгари замонларда, ҳали энамнинг қурсоғида игирт ҳам бўлмаган кунларимда, шундай қудратли ва буюк бўлгансан. Аммо, энди қариб, бозори ўтган жалаб хотинлара ўҳшаб, ердаги дайди масҳаравозларга ёпишиб олибсан. Умринг хайрли бўлсин, Дўвсаман”.
Масҳарабозларнинг бошлиғи нафас олмай, кўз ойнагни енги билан артганича, бирон кор хол бўлмасин деган хавотир билан бурнини тортганича даҳанаки жангни кузатарди.
“Ақлинг етмаган нарсаларга аралашма, ердагилар масҳаравозми, пошшоми, вазирми, савдогарми, бари бир кун ўлимга маҳкум. Мен дайдиларнинг умрини узайтириб, ё қисқартириб, бирини ошириб, бирини тошириб, бирини йиғлатиб, бирини кулдириб одамийликдан чиқиб кетмаслиги учун , пошшолар ва масхаравозлар тўпига ўлим шарпасини соламан. ”
Қасрнинг қаронғи хужралари ва ковакларида туллаган тун қушлари, кўршапалаклар уйғониб, шивир шивирлар бошланди.
“Кетдим, шиша қопқонгда оловли касовинг билан ер юзига сочилган зулдурларни масҳаравозларнинг бош чаноғидан ясалган товоққа гоҳ йиғиб, гоҳ Сулаймон девларининг беш дошидай ўйнаб ўтиравер. Инсофинг бўлса кажавадаги асрларни бўшат, қариб чуриб адо бўлди улар”.
“Бир оғиз тилакинг, Хондарва” деди қари Дўвсаман хотининг сеҳр жодусига дош беролмай, ёш боладай унинг измига берилиб.
Бир муддатда соя каби хотини ёнида пайдо бўлиб, овунчоғи ва арш саройининг мазмунини чайир, қоқ қўллари билан силаб, меҳр билан термулиб қайгадир йўқолди.
Масҳарабоз бошлиқ девордан ажралган куланкадай судралиб Хондарванинг олдига келди.
“Сахий қалбинг омон бўлсин, Хондарва. Энди ўлдим, дегандим. Мен Хиндистонга жўропчи учун эмас, ўзим кетгандим. Яшаш, ҳаёт реал дунёнинг азоб уқубатлари, қариндош довғанларим тақдири таҳликаси жонимга текканди. Ернинг катта кичик, ёш қари ва бой камбағал масҳаравозларининг тазъимини қабул эт” .
Масҳарабоз боши ерга теккунча тазъим этиб, Хондарванинг ерга тўқилиб ётган гулдор кўйлагининг этагини ўпди.
Олис олисларда булутлар ортида янги қурилган осмон ўпар биноларнинг юқори қаватлари ойналари ялтираб кўринар, сомон чайлага ўҳшаган шляпалар кийиб олган тоғли халқ вакиллари чим саватда тоғ чўққиларининг устига ишчи чумолилардай тизилишиб тупроқ ташир, тупроқ аста секин кўпайиб, чўққиларда бошлаётган буғдойлар бўлиқ бошини кўтаролмай чайқаларди.
“буғдой дон тугса, девлар нара тортади…”.
Қаср айвонидагилар Дўвсаманнинг қизил кўз лашкарлари билан мовий кенглик ва кумуш булутлар сузиб юрган бўшлиққа шўнғиб кетганини кўриб туришди. Шу он чор атрофни тап тап қанотларнинг урилгани, чуғурлаш, чириллаш эшитилиб, қасрнинг ҳар ёнидан оппоқ, Қанҳа кўли бўйидагилар, такалликми, чайка дейдиган сув қушлари бўрондан қочибми, балки ов чоғида денгиз шамоллари кўтариб адаштирганми, арш қасри атрофида минглаган, миллионлаган оқ чинни сув қушлари турли товушлар чиқариб айланиб юришарди.
“Такаллик..такаллик..Хондарва..Хондарва..”..
Булутлар океанининг олис кенгликларида Дубай, Малазия шаҳри ва Нью Йорк юзқаватли минора уйларининг учлари шамолда чайқалар, ойналари ярқирар, кумушсимон борликда гоҳ кўринар ва гоҳ кўздан йўқоларди . Оқ қушларнинг саноқсиз учар карвони, чексиз булутлар денгизи, ярқироқ ойналар ва Арш саройининг шамолда учган ҳарир пардаларигача чўзилиб кетган эди. Кумушсимон учар қушлар карвони, балки ўзлари англамаган холда, номаълум мақсадлар билан Арш саройининг атрофини маҳобатли ҳаво кемаларидай мислсиз маҳобат ва гўзаллик кашф этиб айланиб учишарди.
“Жонинг соғ бўлсин, Масҳара, Одамникига борадиган сафаримда йўлдош бўласан”.
Чор атрофдан ва айвон толорлари орасидан хизматчиларнинг ҳай ҳайлаган дўқи, оҳ воҳлар, кишан занжирларининг шақирлаши ва қасир қусур товушлар эшитилди. Хондарва қўли билан Масҳарабозга “четга чиқ” ишорасини этди.
Бўйи сал кам уч метр келадиган, оёқ қўллари узун жундор дубулға кийган эркаклар юзлаб одамлар қамалган ҳаво кажаваларини, темир ричак ва арқонлар билан тортиб айвон четига чиқарди.
“Бир кўзли пошшони келтир, бошқаларини бўшат.. кетсин” деди аллақайдан пайдо бўлган Дўвсаман.
Хондарва ва Масҳарабоз даҳшат ичида юзи мурдадай оқ, барзанги, соч соқоли усиб тиззасига тушган, устидаги қимматбаҳо либослари титилиб, тошлари тўкилиб қолган бир кўзи мовий одам, ёш бўлсада ҳасса таяниб, ҳорғин қараб турарди.
Хондарванинг ишораси билан хизматчилар сув келтиришди.
“Бу сальанатга қачон келдинг, эй бир кўзли Пошшо” деди Хондарва раҳми келиб.
“Кеча пешин вақти келганимга 568 йил, 3 ой ва 12 кун бўлди” деди сувни супқориб биркўзли.
Дўвсаман яна ҳоҳолаб кулиб юборди.
“Хондарва сен Қанҳа кўли ости қавмини, дунё сувлар маҳлуқотларини қурқинчдан титратган онанг Хондарвага[4] сира ўҳшамайсан. Сен Орол бўйларида Тупроқ қалъами, Дев қалъада туғилган Ўкузнинг оддий балиқчиси хотинига ўҳшайсан. Бир кўзли бугун келди не, минг йил олдин келди не, айт, буни не қилай, бир оғиз совла”.
“Сулаймон девларини бўшат ва буни девлар билан учириб юбор”.
“Жоним сенга қурбон, маликам, девларни ҳам бўшатай, аммо Бир кўзли пошшога сен учун икром этганим бўлсин. Аҳир, парилар сочларини тараган учар гиламларни недан сақлаб қўйдим” деди.
“Гўзларинг ойдин, шоххотин, тазъим сенга” деди бир кўзли ҳорғин товушда.
“12 ой қуёш чиқмайдиган зулмат сальанаьтда нетасан, Арш саройида қол, Хондарванинг меймони бўл”.
“Бошинг омон бўлсин, Дўвасаман, 12 ой қуёш чиқмасада, у ер ота юртим”.
Тойлоқ соқчилар бир кўзли пошшони олиб, қаҳрабо тошли эшиклар отида йўқолдилар. Хондарва толорлар оралаб, кўйлаклари шамолда ҳилпираб, учар гиламда чордона қуриб ўтирган Бир кўзли пошшони кўрди.
“Кўнглинг жойина тушдими, Хондарва”.
“ Мен, барибир Одамникидаги Эчкихотинни хаварини олиб келаман. Унинг энаси онамнинг чиқони бўғон, оқшом онам душима кирди, ва у бирдан нарвонда осилиб ўтирган мунажжим томонга боқди.
“Совлашиб сал юрагим ёзилади… деди аста.
Мунажжим.. мунажжим…иблисга жаннат гуноҳларини яшириш учун керак, деди.
Унда жаннатнинг ортида ҳам сен бормисан..жаннат ҳам сенинг бир ниқобингми?..” деди йиғламоқдан бери бўлиб.
“Толеи паст мунажжим шундай дедими?” у қаҳр билан арш нарвони тамон учди.
“Тўҳта..ундай демоқчимас эди. Тўҳта..”.
Дўвсаман бориши билан узун қиличини ҳавода сермаб, кекса мунажжим ўтирган нарвонни шарт узиб, ер қарига оҳу фарёд чекиб қулаб бораётган кекса мунажжимни булутлар орасидан енгил пардай ерга тушишини кузатиб турди.
Бош масҳарабоз кўз ойнагида акс этаётган манзарани даҳшат билан кузатиб, қўрқинчдан деворга қапишиб қолди.
Оппоқ сув қушларининг такаллик такаллик демиш саси ва қуш қанотининг ёш бола чапагидай шап шап овози тобора қаср атрофида кучайиб борарди.
Дўвсаман улкан тахтга суяниб, гоҳ ўрнидан туриб, гоҳ ўтириб қаҳ қаҳ отиб куларди, у қаттиқ кулганидан киприксиз кўзларидаги ёшларни артарди. Шу он булутлардан пастда мағриб қушлари турналарнинг шамолларга бўй бермай, гўё бир занжирга тизилгандай ёйсимон тўпи қурей, қурей товушлар чиқариб, қуёш балқиётган тамонга учиб борарди. Турналарнинг бу йил йумуртадан чиққан полапонлари тўпдан изда қолар, шамол гирдобларида сувдаги олмадай айланиб, ҳар хил нолакор товушлар чиқариб энасини чақирарди. Дўвсаман тўп бошлиғи сор турнанинг турналарни изга қайириб, шамолда гоҳ юқори, гоҳ қуйи тушиб учолмаётган жўжа турналарнинг шамол довуллардан пана ва қалқон бўлиб, эпақасиз жўжаларни ўртага олиб учишларини ва яна қушларнинг саси тинишни истагандай, бир зум қушлар тўпининг олислашишини тамоша қилиб, сукут сақладида яна кулиб юборди.
“Хондарва, эй, ёпроқ ва шохлари бор Гужум хотин, ким сени осмон қопқоси қасрида яшайдиган Дўвсаманни хотини дейди. Одамнинг хотини Момо Ҳаво эрам боғларидаги олмаларни егани етмагандай, энди эчкихотиннг ҳийла тузоғига тушди”.
“Яна нечук қилиқ эди улар?”.
“Эчкихотин боқиб беринглар деб, ташлаб кетган йиғлоқи шайтон боласини пишириб еганига минг йил бўлди. Асли эчкихотиннинг нияти шу эди. Шайтон минг йиллардан бери Одам боласининг томирларида, қонида тинмай югуради ва қаҳ қаҳа отади. Сенинг тангринг инонган Одам ва Ҳавонинг аҳволи бу. Онам тушимга кирди, дейсан. Олам ва одам боласининг тушларини бошқарадиган менда. Ана мунажжиминг ҳам ерга бориб қапишди. Энди ўзинг айт, бу оламда энг қудратли ва мангу ким?. Мен, мен Дўвсаман!”.
“Наҳот, дунёда ҳеч қандай муқаддас илоҳиёт йўқ, сезимлар, иримлар, ниятлар, тушлар ҳам беҳуда”*** дея пичирларди дунё масҳаравозларининг бошлиғи.
Дўвсаман ҳитобини битирмасдан, осмону фалак ларзага келиб, мармар қаср ҳаво кажаваларидай лапанглаб, деворлар, очиқ айвон устунлари қарсиллаб товуш чиқариб, бутун борлиқ, аллақандай қудратли хукм ва қудратли куч қўлида денгиз, океанлар гирдобидаги ҳасдай тебранар, лопиллар ва айланарди. Дунё гулдирак аравасидан минг маротаба қудратли чақмоқ чақди, миллион йиллардан бери мавжуд қуёшдан минг маротаба қудратли олов шарлари атрофга отилди. Мармар қаср мисли кўрилмаган ёруғлик, нур, ёғду, …оловлар оғушида қолди, кумуш ранг булутлар устида тарифлаб бўлмас қудрат, аввал илоҳий нурлар жамланмаси тахт пайдо бўлди, сўнг коинот, ер сайёраси кирган юлдузлар туркуми, ва инсониятга маълум ва номаълум материялар, сирли галактикалар ёрқин, порлоқ, нурафшон, ёруғ, маҳобатли, ҳайбатли нурлар чархипалаги ичида қолди. Дўвсаман ваҳшат билан шифтга сакради, турган жойида қора устундай айланди, аллақандай куч изминда шамолларда ғолиб байроқлардай ҳилпираётган ҳарир пардали айвон четигача суриб борди, узун тирноғи билан устунлар, мармар миноларга ёпишди ва бирдан қизил кўзлари деворга суянган таҳлит қотиб ўтирган Ҳондарвага тушиб, унга ташланди. Хондарва саросимали қичқириб, хушидан кетди. Дўвсаманнинг тирноқлари ботган оёқ қўлларидан қон оқар, хитой ипакли кўйлагининг этаклари жалам жалам бўлиб кетганди. У жон жаҳди билан саноқсиз устунларга ва эс хушидан айрилган масҳаравознинг оёғига ёпишиб олганди. Ва ҳавода чанг аралаш, куйинди ва мудҳиш бир гирдоб пайдо бўлди.
Дўвсаман ва дубулғали лашкарлар, саноқсиз қора мулозимлар, тун қушлари, кўршапалаклар ёруғлиқ қарига сингиб йўқ бўлди.
Нур тахтида олий, илоҳий қудрат қўлидаги ялтироқ ҳассаси пайдо бўлиши билан, кийим боши куйган, афт башараси қора куя, сочлари жизғанак Хондарва ва дунё масхарабозлари бош кўтарди. Бош масҳарабоз мармар полларда эмаклаганича, йиқилиб суриниб кўз ойнагини излаб юрарди.
“Нурли дийдоринг муборак бўлсин, тангрим!”.
Шарқ ҳикоятлари асосида:
- Одам Атонинг шайтон боласининг егани ҳақида ҳикоят.
- Адашган банданинг Азроилдан қўрқиб Хиндистонга қочгани ҳақида ҳикоят.
- 12 ой қуёш чиқмайдиган зулмат мамлакатида яшайдиган бир кўзли қушсимонлар ҳақида Алишер Навоий ҳикоятлари.
- Авестонинг Қанҳа кўли ҳақидаги ҳикоятлари
14 май, среда, 2014 йил
Тошкент, Гўзал маҳалла
Хина сақол
Холи ҳароблар
Қуёш билан Уторид Жавзо буржининг 3 қадамидан жой олганди, Муштарий юлдузи эса уларга нисбатан уч бурчак ҳосил қилган, бу бурж эгамини бадавлат, серфарзанд, ва баланд иқболли бўлади деб башорат этганди.
Толеи паст мунажжим
Иблисга номини оқлаш учун Жаннат қанча зарур бўлса, ..
Хеопс эҳроми қурилганига 3880, Олимнинг бош косаси ёки бокира қизнинг тос чаноқидан ясалган косада.
Қонга бўялган қилични ялади.
Сайёр қизиқчилар; улар курдми, балужми, балки лўлидир.Умбалоқ ошишар, қўли билан юрар, аския этар ва бир биринг устидан сакрашарди.
Шоирона афсунгар,
Қуръонда, аллоҳ 7 қават осмонни, энг пастки қаватга шайтон ҳамласи га қарши энг пастки қавага ёритгичларни жойлаштирган. Арасту осмоннинг ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқ.
Қуръони каримда ёзилишича, худо уўҳи самодан ерга нарвон ташлаган, рух ва фаришталар шу нарвон орқали худо даргоҳига кўтарилар экан. Каломи шарифда, инсон шайтон билан тенг қилиб қшйилган.
Изо едим
Ўтовдан баджағил ва қитар одамлар шовқин кўтариб чиқишди.
Шарқ олимларининг боши Абу Наср Фаробийни хўрлаб қашшоқликда,
Фирдавсийни уўзи ожиз бўлишига қарамай таҳқирладилар, 25 йил “Шохномани” бош кўтармай ёзди.
Умар Ҳайём шоир ва мунажжим
Ибн Сино Хуросонда хорликда вафот этади.
Инжигул исм
Юнон насроний бутхоналарида дафт пайтида чалинадиган қўнғироқ
Олимнинг бош косаси ёки бокира қизнинг тос чаноқидан ясалган косада ичаётганидан ким хабардор
Кўз ҳақи,
182 йил ўтгач Искандария кутубхонаси ёниб кетади.
Жайхунга чқин жойларда БАРХАНда одам шаклидаги қора, хотинга ўҳшаган қора тунка, карвон қўнғироғини тинглаётгандай эди, латта путта, қўй териси ёпилган. Уни жун босган, баданиданн заҳ ва моғор иси, хотин от думидек узун ғаройиб сочлари силкинди шамолларда. Бу саҳролик ёввойи хотин
Одам этини пишириб ейдиган қавм
Фаробий, Юсуф хос Хожиб
Хоразмликлар бўйна сувсар оқсувсар латча сассиқ кўзан, тулки мўйнаси, сақлаб(славян) канизаклари
Райхон баргларини баданига уқалаш
Кофир Муғ, балкирдор
Ёмғир келтирадиган мехрибон булут ёқуз руҳ Апаша қора от тимсолли гаримсел қарши чиқади, шаррос ёмғир
Ботиндан ботингача
Кўкариб чиққур
дунёда мен ҳғис қилган оғриқлар бўлмай фақат шу сурнай мусиқаси бўлғанда, дунёни илгаригича ҳис қилғанимда ади, оҳ яратган ”
[1]Хоразмнинг исломдан олдинги қуёшпарастлик динидаги, гўзаллик ва ҳосилдорлик худоси
[2] Бир савдогарнинг Азроил жонини олишидан қўрқиб, Хиндистонга қочиши ҳақида ҳикоят
[3]Зулмат юртининг бир кўзли қушсимонлари. Алишер Навоий асаридан
[4]“Авесто” афсоналарига ишора
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Яхши ҳикоя экан.
Ҳар ёзган жумласидан истеъдодли экани кўриниб туради.
Парвозингиз сарбаланд бўлсин илохим.